Тошкентда 42 миллион сўмлик сарёғни ўғирлашда гумонланган шахс ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 42 миллион сўмлик сарёғни ўғирлаб кетишда гумонланган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 октябридан 30 ноябригача бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумандаги дўконларнинг биридан жами 42 миллион 320 минг сўмлик сарёғ номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган ҳамда дўконга харидор сифатида келиб юрган 33 ёшли Яшнар Ю. аниқланиб, қўлга олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг