Тошкентда 4 та кўчада транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 31 август куни Тошкент шаҳрининг тўртта кўчасида автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун,  31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Шу сабабли пойтахтнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумкули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 18:00 дан 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

“Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг