Тошкентда 4 кунлик Наврўз байрами тадбирлари дастури тайёрланди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун Наврўз сайллари дастурини тайёрлаган. Байрам тадбирларини 21-24 март кунлари ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар:

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси орқасида. Соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.

Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва Алишер Навоий номидаги театр биноси. Соат 12:00 дан 19:00 гача вилоятлар кўргазмаси,  DJ'лар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.

Давлат хафсизлик хизмати автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача “Шарқ бозори” ташкил этилади.

Зарафшон КСМ автотураргоҳи.  Соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.

"Hyatt regency" меҳмонхонаси. Соат 12:00 дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент байрам тадбирлари

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг