Тошкентда 38 ёшли аёл метро поезди йўлига ётиб олди

Жамият

image

Кеча, 28 декабрь куни Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” бекатида 38 ёшли аёл поезд яқинлашган пайт метро йўлига ётиб олди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса бўйича бир қатор видеолар тарқалди.

“Тошкент метрополитени” ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу воқеа кеча, 28 декабрь куни соат 21:23 да содир бўлган. 1982 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олган. Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинган. 

Фуқаро Б.И. жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилган. Маълум бўлишича, қоидабузар Б.И. депрессия ҳолатида бўлгани ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этгани аниқланган. 

Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг