Тошкентда 37 ёшли журналист вафот этди
3-саҳифа
−
09 Март 2023
10215Жорий йилнинг 8 март куни 37 ёшли журналист Акмал Тошев вафот этди. Ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Тошевнинг ўлими “Юрак тампонадаси, ўпка артерияси аневризмасининг ёрилиши, юрак туғма нуқсони, юрак бўлмачалари дефекти”дан келиб чиққан.
Шамсутдиновга кўра, текшириш ишлари давом этмоқда.
Тарқалган хабарларга кўра, Тошев йўлда келаётган вақтда юраги хуруж қилган ва тез ёрдам машинаси келгунига қадар вафот этган.
Маълумот учун, Акмал Тошев 1985 йил 6 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғида туғилган.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети бакалавриат ва магистратура йўналишларини тамомлаган.
“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” журнали қўшма таҳририятида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, россиялик журналист, “Бюллетень кинопрокатчика” журнали бош муҳаррири Александр Нечаев Тошкентдаги квартиралардан бирида ўлик ҳолда топилганди. Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, унинг ўлими “сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги”дан келиб чиққан.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15