Тошкентда 37 марта “штраф”га тушиб, уларни тўламай юрган ҳайдовчи аниқланди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2020
11331Тошкент вилоятида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, жарималарни вақтида тўламаган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар беради.
Маълум бўлишича, Янгийўл туманида Spark автомобили ЙҲҚни бузганлиги учун ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилиб, электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бу жараёнда автоулов жорий йил давомида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаганлиги аниқланган. Автоулов қарздорлик ундирилгунга қадар жарима майдонига вақтинчалик жойлаштирилди.
Жиноят Кодексининг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан ҳайдовчи олтмиш кун ичида жарима тўламаган тақдирда, бу масалада ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан, иш юритиш якунига етгунга қадар автоулов ушлаб турилиши керак.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь