Тошкентда 31 минг йўл белгисининг “сроги ўтган”. Уларни алмаштиришга ким масъул?

Жамият

image

2021 йил Тошкент шаҳрида 45 та светофор ўрнатилиши керак эди, лекин ҳозиргача уларнинг 16 таси ўрнатилган холос. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Азиз Садиров маълум қилди. 

“Тошкент шаҳрида ҳар йили шаҳар ҳокимияти билан келишган ҳолда дастур тасдиқлатамиз, бу йил 45 та светофор қўйилиши режа қилинганди, ҳозир 16 таси ўрнатилган. 2020 йилда тасдиқланган дастур асосида, йўл белги, йўл чизиғи ва светофорлар учун 49 млрд пул ажратилиши керак эди, лекин 12 млрд сўм пул ажратилган. 2021 йилда ҳам ажратилиши керак бўлган маблағ 45 млрд сўм эди лекин, 12 млрд га яқин пул ажратилган”, дейди Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари.

Маълум қилинишича, 2017 йилда эски намунадаги йўл белгиларини янги нур қайтаргич йўл белгиларига алмаштириш бўйича қарор қабул қилинган. Лекин ҳалигача 45 минг дона йўл белгисидан 31 минг донаси алмаштирилмаган. 2019 йилда янги йўл белгилари ўрнатиш, эски турдаги йўл белгиларини замонавий нур қайтарувчи йўл белгиларига алмаштириш ва йўқолган йўл белгиларини қайтариш бўйича 763 та топшириқ, 1300 та ёзма кўрсатма берилган бўлса, деярли 50 фоиз иш умуман бажарилмаган. Aпрель-октябрь ойларида 69 фоиз зарур йўл белгилари алмаштирилмаган бўлса, 49 фоизи қайта тикланмаган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида 45 926 та йўл белгиси мавжуд.

“Йўлларда ҳаракат ташкил этиш маркази тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу ташкилот 1972 йилда ташкил топган. 2018 йилда Россияга бориб малака ошириш давомида айнан йўл ва йўл белгилари билан шуғулланувчи ташкилот билан танишдим. Биргина корхонада 1000 дан ортиқ ходим фаолият олиб боради. У ерда кўрганларимиз асосида келиб таклифлар бердик. 2019 йилда бу ташкилот номи “Йўлларда ҳаракатни ташкил этиш маркази” деб ўзгартирилди. Лекин унинг структураси ўзгармади. 1972 йилда қандай ташкил топган бўлса, шундайлигича фаолият олиб боряпти, умуман талабга жавоб бермайди”, дейди Aзиз Садигов.

Пойтахт ЙҲХБ бошлиғи ўринбосарининг таъкидлашича, “Йўлларда ҳаракатни ташкил этиш маркази”ни структуравий равишда тизимли қайта кўриб чиқиш лозим. Чунки фақат ишчи гуруҳларгина замонавий талабга жавоб беради, холос.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг