Тошкентда 31 кишига арзон уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида 31 нафар фуқарога имтиёзли шартлар асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари, шунингдек, 291 миллион сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ҳамда унинг жиноий шериклари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида “Б” МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар 31 нафар фуқаронинг 25 минг АҚШ доллари ҳамда 291 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Аниқланишича, фирибгарлар турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончига кириб, гуёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жойни қуришда иштирок этаётгани тўғрисида “фиктив” шартномалар тузган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг