Тошкентда 3 йигит қоидабузарлигини аниқлагани учун радарни “жазолади”

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида йўл четидаги радарга тош отган уч фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 апрель куни Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч ва Бобур кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Spark автомобилида тезлик тартибини автоматлаштирилиган тарзда қайд этувчи мослама ўрнатилган устун олдига келиб тўхтаган йигитларнинг радарга тош отаётганини кўриб қолган. 

Тез орада мазкур фуқаролар автомобиллари билан Яккасарой тумани ИИО ФМБга етказилган. Ҳуқуқбузарлар 22 ёшли Ж.М. (юқоридаги автомобиль ҳайдовчиси), 23 ёшли Ш.М. ва 23 ёшли А.Ш. экани маълум бўлган.

Суҳбат давомида аниқланишича, ҳодисадан бир оз аввалроқ Ж.М. томонидан жорий йил 17 апрель куни содир этилган қоидабузарлик сабабли автомобиль эгасига тезлик тартиби бузилгани учун 1 миллион 225 минг сўмлик жарима келгани маълум бўлган. Қилмиши учун тегишли масъулиятни бўйнига олмаган фуқаро ўртоқлари билан бирга радардан “аламини олишга” қарор қилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди. Жазо тўғрисидаги ҳукм суд томонидан чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг