Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди
3-саҳифа
−
12 Апрель
3120Кеча, 11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 21:50 ларда Янгиҳаёт тумани Қўрғонтепа 1-тор кўчасида содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган ва улар шифохонага олиб кетилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади бошқарма хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. 6 апрель куни соат 15:20 ларда Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Spark автомашинаси ағдарилиб кетди.
LiveБарчаси