Тошкентда 3 нафар бола Чирчиқ дарёсининг ўртасидаги оролчада қолиб кетди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола қутқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 8 июнь куни соат 21:00 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида уч нафар вояга етмаган бола қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган. 

Маълум бўлишича, улар Чирчиқ дарёсида чўмилиш мақсадида дарё ўртасидаги оролчага сузиб борган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашгани туфайли орқага қайтишнинг имкони бўлмай қолган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган уч нафар болалар махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилиб ота-оналарига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг