Тошкентда 27 яшар йигит электросамокатдан йиқилиб вафот этди
3-саҳифа
−
13 Июль 2022
12374Тошкентда 27 яшар фуқаро электросамокат бошқарувини йўқотиши оқибатида ариққа йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилиши, ҳодиса жорий йилнинг 5 июль куни соат тахминан 01:55 ларда, Шайхонтоҳур тумани, Қоратош кўчасида содир бўлган. 1995 йилда туғилган фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, у 11 июль куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси