Тошкентда 21 ёшли йигит севган қизини ҳақоратлаган 20 яшар танишини пичоқлади
3-саҳифа
−
19 Февраль 2022
7342Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 21 ёшли йигит севган қизи тўғрисида ёмон гаплар айтган 20 ёшли танишини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов Департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни соат 00:30 ларда Яшнобод туманида содир бўлган.
Гап шундаки, Оҳанграбо кўчасида яшовчи 21 ёшли Б.И. таниши Иззат кўчасида яшовчи 20 ёшли Б.Р.нинг уйига меҳмонга келиб, биргалашиб спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Шундан сўнг, уларнинг ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Б.И. Б.Р.нинг танасини турли жойларига пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, икки йигитнинг ўзаро жанжалига жабрланувчи Б.Р.нинг Б.И.нинг севган қизи ҳақида ёмон гаплар айтганлиги сабаб бўлган.
Олган тан жароҳатлари оқибатда Р.Б. 4-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.И. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Таъкидланишича, ҳозирда тергов давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
LiveБарчаси