Тошкентда 21 яшар йигит Matiz'да она-болани уриб юборди 

3-саҳифа

image

Тошкентда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган Matiz русумли автомобиль она ва болани уриб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 июль куни тахминан соат 15:30 да 2001 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ш. ўз бошқарувидаги Matiz'да Олмазор тумани Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган. Натижада 14-сонли оилавий поликлиника қаршисида йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1988 йилда туғилган Т.Н. ва 2017 йилда туғилган вояга етмаган Х.М.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда Т.Н. ва Х.М. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига ётқизилган, бироқ шифокорлар уринишларига қарамай, вояга етмаган Х.М. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи А.Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг