Тошкентда 200 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 19 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 208 нафарга ошди ва жами касалланганлар сони 36 968 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирлик хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

•  204 нафари Тошкент шаҳрида; 

•  4 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга бугун, Aндижон туманида яшаган, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанган 48 ёшли М.Х. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 83 ёшли Л.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда ушбу инфекциядан 334 нафар бемор соғайди ва соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 4 164 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг