Тошкентда 19 ёшли бола 53 ёшли аёл ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
22 Октябрь 2021 7294 1 дақиқа
Тошкентда 19 ёшли йигит бошқарувида бўлган Nexia ва 63 ёшли фуқаро бошқарувидаги Spark тўқнашди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 53 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 22 октябрь куни соат тахминан 08:10 да Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида Nexia-3 ни бошқариб борган 2002 йилда туғилган А.В. қоидани бузган ҳолда қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.
Натижада 1958 йилда туғилган З.Х. бошқарувидаги Spark билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Spark йўловчиси бўлган 53 ёшли М.Х. вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.