Тошкентда 19-Халқаро Озиқ-овқат саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Жамият

image

Кеча, 3 апрель куни пойтахт Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар павильонида “Озиқ-овқат саноати-UzFood 2019” 19-Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Iteca Exhibitions компанияси компанияси томонидан ўтказилаётган кўргазма, 3 апрелдан 5 апрелга қадар давом этади. 

Бугунги кунда озиқ-овқат саноати Республика иқтисодиётининг устувор ва жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади.

•    Озиқ-овқат соҳасига, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг энг янги технологиялари; 
•    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
•    Тайёр маҳсулотни ҳавфсиз ва сифатли сақлаш ва  қадоқлаш; 
•    Тармоқнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришга ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев иштирок этиб, нутқ сўзлади. 

Кўргазма “Ўзэкспомарказ”нинг уч асосий павильонида бўлиб ўтмоқда. Унда Австрия, Беларусь, Болгария, Германия, Греция, Дания, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Малайзия, Латвия, Нидерландия, БАА, Корея Республикаси, Россия, Сербия, Словакия, АҚШ, Польша, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция ва Шри-Ланка каби 25 мамлакатнинг 200 дан ортиқ экспоненти иштирок этмоқда. Хусусан, Туркия-45, Хитой -44, Ўзбекистон- 29, Россия-24, Беларусь – 15 та компаниялари билан қатнашчилар сони бўйича энг яхши давлатлар бешлигига кирган. 

Иштирокчилар қайта ишлаш, қовуриш, қуритиш, қадоқлаш ва бошқа шу кабиларни ўзида жамлаган ишлаб чиқариш тизмалари ва ускуналаридан тортиб то қандолатчилик маҳсулотлари, сут ва гўшт маҳсулотлари, снеклар ва баққолчилик, чой ва қаҳва, қўшимчалар ва зираворлар каби тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларнинг кенг турларидан иборат бўлган озиқ-овқат тармоғининг барча бўғимлари бўйича ўз маҳсулотларини тақдим этмоқдалар. 

Мурод-Куршун, “IAС group” компанияси вице-президенти:

— Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги доимий равишда дунё эътибор марказида бўлиб келган. Президент Шавкат Мирзиёев бугун тадбиркорларга маҳсулотларни шунчаки чет элга сотиб юбориб, қуритилган ёки қайта ишланган мева-сабзавотга эҳтиёж туғилганда икки баравар қиммат нархга сотиб олиш ўрнига, ўша маҳсулотни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни таклиф қиляпти. Бу жуда тўғри қарор. Қолаверса, мамлакатда ишлаб чиқариш ортади, ички кучи пайдо бўлади. Ўз-ўзидан давлат ривожланади. 

Биз Ўзбекистонда ўтказилаётган мазкур кўргазмада "Bigtem" ва "Urschel" компаниялари технологиялари билан ҳар йили иштирок этамиз. Бизнинг компания қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш  технологияларини ишлаб чиқаради. Технологияларимиз Европа, Осиё, Американинг 60 дан ортиқ давлатларида сотилади. Компания ўзининг ярим асрлик тарихига эга ва аллақачон дунё бозорида харидорини топиб бўлган. Бир сўз билан айтганда синовдан ўтган. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда бизнинг маҳсулотларга талаб катта бўлиб боряпти. Бу эса мамлакатда тадбиркорлик муҳитига катта йўл очиб берилаётгани, ишлаб чиқарувчиларни давлат қўллаб-қувватлаётганидан далолат. 

Бугунгача мамлакатингизнинг кўплаб вилоятларида, хусусан, Фарғона, Самарқанд, Навоий шаҳарларида бизнинг компания технологияларидан фойдаланиб келишмоқда. 


Бугун, 4 апрел куни, “Озиқ-овқат саноати - UzFood 2019” 19-халқаро кўргазмаси доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчиларининг харид қилувчилар билан учрашувларини ўтказиш учун Ўзбекистонда ягона бўлган ихтисослаштирилган майдон – Ритейл-Марказ ташкил этилади.

Тадбирда озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг йирик иштирокчилари йирик савдо тармоқлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга масъул бўлганларқатнашади. Тадбирни ўтказишдан мақсад- савдо тармоқлари вакилларини озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни етказиб берувчилар билан учрашиш ва музокаралар ўтказиш учун амалий майдонни тақдим этишдир.

Кўргазма доирасида илк маротаба Американинг гўштни экспорт қилиш бўйича Федерациясининг (USMEF)  мармарсимон гўшт тайёрлаш ва у билан ишлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилади. Маҳорат дарслари бугун, 4 апрель кунлари 12:00 ва 16:00да ўтказилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Озиқ-овқат саноати

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар