Тошкентда 17 ёшли қизнинг юзига мушт тушириб қочган эркак қамалди
3-саҳифа
−
05 Май
10960Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилиб, қаршилик кўрсатгани учун унинг юзига мушт туширган беҳаё эркак 2,5 йилга қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судида нотаниш қизга шилқимлик қилиб, уни уриб қочган А.А.га нисбатан ҳукм ўқилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Бўзбозор кўчасида 26 ёшли эркак жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларига риоя қилмай, беҳаёларча олдидан ўтиб кетаётган 17 ёшли қизнинг орқасидан ушлаган. Қаршилик кўрсатган қизнинг юзига мушти билан уриб, воқеа жойидан яширинган.
Суд-тиббий экспертизаси қизнинг пастки лаб соҳасида жароҳатлар аниқлаган ва уларни енгил жароҳатлар сифатида баҳолаган.
Айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган ва турмушидан ажрашганидан сўнг янги ҳаёт қуришга интилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ўша куни у жабрланувчи қизни кўрган ва биринчи у билан танишиб, кейин турмуш қуришни хоҳлаган. Жиноятчининг айтишича, у тасодифан қизга яқинлашиб, белидан паст жойини ушлаб олган.
Жабрланувчи қиз эса мазкур воқеа сабаб жуда ёмон руҳий ҳолатга тушиб қолгани ва айни пайтда у кўчада ёлғиз юришдан қўрқишини билдирган. Унинг фикрича, жамиятда бундай шахсларнинг мавжудлиги атрофдагилар учун таҳдиддир. Жабрланувчи судланувчини кечирмаган ва бу бошқаларга ўрнак бўлиши учун суддан унга энг оғир жазо беришини сўраган.
Суд эркакни Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "д" банди (Безорилик) билан айбдор деб топиб, 2 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь