Шавкат Мирзиёев Трамп ва унинг рафиқасига соғлик тилаб мактуб йўллади
Жамият
−
03 Октябрь 2020
22050Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Ппезиденти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси - мамлакат биринчи хоними Мелания Трамп коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти оиласига мактуб йўллади.
"Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.
Сизларни қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга, фаровон ҳаётингиз ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга ишончим комилдир.
Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, ушбу синовли дамларда Сизга ва Мелания Трамп Хоним Олияларига ҳамда барча оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват ёр бўлишини тилаб қоламан", деб ёзади Мирзиёев ўз мактубида.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев дунё миқёсида коронавирусга чалинган иккинчи давлат арбобига мактуб йўлламоқда. Бундан аввал Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоевга шу маънодаги мактубни йўллаган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь