Тошкентда 100 га яқин одам коронавирусга чалинди
Жамият
−
07 Октябрь 2020
4138Бугун, 7 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 136 нафарга ошиб, 59 579 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
93 нафари Тошкент шаҳрида,
16 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
7 нафар Қашқадарё вилоятида,
7 нафар Хоразм вилоятида,
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 56 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 923 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси