Тошкентда 100 га яқин одам коронавирусга чалинди

Local

image

Бугун, 7 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 136 нафарга ошиб, 59 579 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

93 нафари Тошкент шаҳрида, 
16 нафари Фарғона вилоятида, 
8 нафари Тошкент вилоятида, 
7 нафар Қашқадарё вилоятида, 
7 нафар Хоразм вилоятида, 
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 56 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 2 923 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Tags

Rate Count

58

Rating

3

Rate this article

Share with your friends