Тошкентда 1 тонна 350 кг наркотик моддалар ёқиб юборилди (видео)
Жамият
−
24 Август 2021
4694Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 1 тонна 350 кг наркотик моддалар йўқ қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий омил — қўшни Афғонистонда ҳанузгача гиёҳвандлик воситалари кўп миқдорда етишитирилиши, дунёнинг турли минтақаларига Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилиниши. Таҳлилларга кўра, Афғонистонда ўтган йили 224 минг гектар майдонларда 6,3 минг тонна опий етиштирилган.
Ўзбекистонда 2020 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6 032 та жиноят фош этилган. Натижада, 1 тонна 542,6 кг наркотик моддалар мусодара қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 28,5 фоизга кўпайган.
Таъкидланишича, Божхона хизмати томонидан 2020 йилда 28,4 кг героин, 124,1 кг опий, 127,3 кг гашиш мойи, 323,9 кг кўкнор, 692,8 кг марихуана, 223,9 кг гашиш ва бошқа наркотик моддалар ушлаб қолинган.
LiveБарчаси