Тошкентда 1 гектар ерни $1 млнга пуллаётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида бир гектарни ерни 1 миллион долларга сотаётган икки шахс ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳар ИИББга 40 ёшли Шуҳрат ариза билан мурожаат қилиб, Янгихаёт туманида 1 гектар ерни сотишга ваъда берган 2 нафар шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида 2 нафар шахс 200 000 AҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ер

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг