Тошкентда “Ҳизб-ут Таҳрир”нинг 12 аъзоси ушланди
3-саҳифа
−
17 Сентябрь 2021
12465Бугун, 17 сентябрь куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада истиқомат қилувчи 12 нафар гумонланувчи қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Ушланганларнинг барчаси 1980 й.т. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Р.У.”нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган.
Маълум қилинишича, “Р.У.” ва унинг жиноий шериклари Интернет орқали Украина давлатида яшириниб келаётган 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли – Холдаров Махмуджон Абдумаликович билан алоқа ўрнатиб, унинг маърузалари ва “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилоти материалларини аҳоли орасида тарқатиш ҳамда унинг кўрсатмалари асосида “таҳрирчилар” сафига янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланиб келган. Шунингдек, улар Республикада “Халифалик” давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни доимий равишда тарғиб қилишган.
Мазкур шахсларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг адабиётлари ва материаллари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси