Тошкентда ҳайдовчи юк машинада аёлни уриб кетди (видео)
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2021
36215Ижтимоий тармоқда Тошкентда юк машинаси ҳайдовчиси можаро пайтида аёлни уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 15:00 атрофида Тошкент шаҳар Сергели тумани “Зийнат” МФЙ, Шокирариқ кўчасида Spark автомобили ҳайдовчиси, 40 ёшли Ш.Р. ҳамда Changan юк автомобили ҳайдовчиси, 38 ёшли Ҳ.М. ўртасида можаро юзага келган.
Changan русумли автомобиль ҳайдовчиси Ҳ.М. воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда фуқаро Ш.Р. ушбу юк автомобилининг олд қисмига тепган. Ҳайдовчи Ҳ.М. тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва фуқаро Ш.Р.ни автомобиль билан туртиб ўтган. Оқибатда, фуқаро Ш.Р. тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси