Тошкентда ҳайдовчи наркотик модда таъсирида ЙТҲ содир қилди
3-саҳифа
−
19 Апрель 2025 7762 1 дақиқа
Бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti ҳайдовчиси наркотик модда таъсирида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 07:30 да Чилонзор туманининг ТХАЙ ва Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, ҳодиса жойидан яширинишга уринган давлат рақам белгисиз ҳаракатланиб келаётган Lacetti русумли транспорт воситасига овоз кучайтиргичлар ёрдамида тўхташ ишорасини берган.
ЙПХ ходимининг сўзларига кўра, автомобиль тўхтатиш ишорасига бўйсунмаган ва 2 та Damas автомобилига техник шикаст етказган ҳолда ҳодиса жойидан қочишга ҳаракат қилган. Кўрилган чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилиб, унинг ичида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар текширилганда, автомобиль ичида номаълум моддалар, шунингдек, наркотик модда истеъмоли учун ишлатилган буюмлар борлиги аниқланган. Ҳайдовчи ҳам наркотик модда таъсирида бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи процессуал тартибда ушланиб, Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Шунингдек, бошқа йўловчиларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025