Тошкентда ҳаракатланаётган машина “люк”идан бошини чиқарган йўловчи жазоланди
3-саҳифа
−
05 Сентябрь 2022
9468Ижтимоий тармоқларда, фуқаро “Hyundai SantaFe” русумли транспорт воситаси салонидан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдириб, йўловчи жаримага тортилганини маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.О. “Hyundai SantaFe” русумли автомашинани Шайхонтоҳур туманида бошқариб кетаётган вақтида, автомобиль ичида ўтирган йўловчи 1999 йилда туғилган А.А. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолатда ҳаракатланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (“Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.