Тошкентда ҳамшираларнинг ойлигидан Қизил ярим ой жамиятига пул босиб қолиняпти
3-саҳифа
−
24 Декабрь 2021
7411Кеча, 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиника ҳамширасининг ўз ойлик маошидан 1 фоизини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти фондига ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризаси тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Ариза Э.Т. исмли ҳамшира томонидан поликлиника бош шифокори Н.С. номига ёзилган.
“Менинг декабрь ойи иш ҳақимдан 1 фоизини Қизил ярим ой жамиятига ўтказишингизга розиман”, дейилган аризада. Хат сўнгида 22 декабрь сана сифатида кўрсатилиб, имзо чекилган.
ССВ Матбуот хизматининг қайд этишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилиши таъминланади.
“Шу ўринда вазирлик тизимда бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, соҳада фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун керакли барча чоралар кўришини маълум қилади. Қолаверса, соҳада меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, ходимларнинг иш ҳақидан асоссиз ва мажбурий тарзда турли ушланмалар ушланишига йўл қўйилмайди”, дейилади муносабатда.
Маълумот учун, агар тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинса ёки иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолинса, вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига мурожаат қилиши мумкин.
LiveБарчаси