Тошкент йўлларини ямашда ЛУКОЙЛдан ёрдам олинади

Жамият

image

Эндиликда Тошкент йўллари сифатини яхшилашда ЛУКОЙЛ билан ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигида LLK-International компанияси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
 
Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов ЛУКОЙЛга тегишли LLK-International мутасаддилари билан учрашган.

Шунингдек, учрашувда “Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти” мутасаддилари, йўл қурилиши ва лойиҳалашга масъул бўлган ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.

“Ўзаро мулоқот давомида пойтахтдаги йўлларни сифатли таъмирлаш масаласи кўриб чиқилди. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт кўчалари ҳақида маълумот бериб, иқлимимиз кескин континентал бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари сифатини ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш муҳимлигини таъкидлади”, дейилган хабарда.

Қолаверса, Тошкент иқлими кескин континенталь бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари сифати ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш кераклиги таъкидланган.

Ҳоким в.б. Бахтиёр Раҳмонов эса кескин континентал иқлимни ҳисобга олган ҳолда таъмирлаш ишлари сифати ва уларнинг хизмат муддатини ошириш муҳимлигини айтган.

“LLK-International мутасаддилари ҳозирда улар томонидан йўл қурилиши ва таъмирлашда қўлланилаётган маҳсулот ҳамда технологиялар ҳақида атрофлича маълумот бериб, бажарилган ишнинг кафолати 7-10 йил, ҳатто ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишди. Шунингдек, улар иш жараёнида ҳар бир объект учун алоҳида ечим қўллашлари ва 20 даража совуқдан 76 даража иссиққача бўлган иқлим шароитларига мос келувчи таклифлари борлигини айтиб ўтишди”, дейилган ҳокимлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг