“Тошкент йўлбарси” номи билан машҳур Руфат Рисқиев 72 ёшга тўлди
Спорт
−
02 Октябрь 2021
16641Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, “Тошкент йўлбарси” номи билан чарм қўлқоп устаси Руфат Рисқиев бугун 72 ёшга тўлди.
Руфат Асадович Рисқиев 1949 йилнинг 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган. У Куба пойтахти Гавана шаҳрида бўлиб ўтган 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси сифатида тарихда қолди. Шунингдек, “Тошкент йўлбарси” 1976 йилги Олимпия ўйинларида финалга қадар етиб борган.
Руфат Ризқиев ўзбек боксига тамал тошини қўйган инсонлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳозирги муваффақиятларида ҳам ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёс. 2020 йил декбрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Бундан ташқари, 2019 йилдан буён бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев соврини топширилади.