Тошкентда йилнинг энг унутилмас воқеаси – Ёшлар форуми бўлиб ўтди

Жамият

image

20-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Congress Hallда иккинчи марта ташкил этилган Ёшлар форуми воқеаларга бойлиги билан ёдда қолди. Форум ўтган йили 10 000дан зиёд ёшни жамлаган бўлса, бу йил улар сони 15 000дан ошди.

Форум доирасида ёшлар давлат амалдорлари, хусусан, Бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Бош вазир ўринбосари — Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Адлия вазири Русланбек Давлетов, Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев кабилар билан очиқдан-очиқ суҳбатлашиш ҳамда ўз таклиф ва саволларини эркин тарзда бериш имкониятига эга бўлишди.

Форумда ёшлар учун ажойиб атмосферада бўлишди. Давлат амалдорларидан ташқари, таниқли шахслар, блогерлар, тик-токерлар билан ҳам учрашувлар ташкил қилинди. 

Шунингдек, бу сафар форумда қўшни Қозоғистон ёшлари ҳам иштирок этишганини таъкидлаш зарур. Халқаро кузатувчилар бу форум ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг