Тошкент ер усти метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади
Жамият
−
16 Апрель 2023 6324 1 дақиқа
Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли 7-бекатида поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.
“Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрель санасида Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Шу куни поездлар ҳаракати “Дўстлик-2”–“6-бекат” оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
“Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025