Тошкент яшаш учун энг арзон шаҳарлар рўйхатидан жой олди
Олам
−
30 Июнь 2022
13223Тошкент, Душанбе ва Бишкек яшаш учун арзон шаҳарлар рўйхатидан жой олди. Маълумотлар “Cost of Living City” рейтингида келтирилган.
Қайд этилишича, рўйхатда 227 та энг арзон ва қиммат шаҳарлар келтирилган. Унга кўра, яшаш учун энг қиммат шаҳар Гонконг, энг арзони эса Анқара.
Шунингдек, яшаш учун энг қиммат шаҳарлар 10 талигига Тель-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин кирган. Бундан ташқари, Швейцариянинг тўртта шаҳри: Цюрих, Женева, Базель ва Берн ҳам жуда қиммат шаҳарлар.
Яшаш учун энг арзон шаҳарлар 10 талигига эса Жазоир, Тунис, Истанбул, Карачи, Исломобод, Душанбе ва Бишкек кирган.
Маълумот ўрнида, энг қиммат ва арзон шаҳарнинг рейтинги ҳар йили тузилади. Истисно тариқасида 2021 йилда коронавирус пандемияси туфайли тадқиқот ўтказилмаган ва рўйхат шакллантирилмаган.
Рейтинг тузишда ижара, жамоат транспорти, озиқ-овқат, турар жой ва 200 дан ортиқ товарлар, хизматларнинг нархлари инобатга олинади.
LiveБарчаси