Тошкент яна бир Халқаро форумга мезбонлик қилади

Жамият

image

Тошкентда “Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё” минтақалараро вазирлар форуми ўтказилиши мумкин. Ушбу форумнинг биринчиси 2018 йил 27-28 февраль кунлари Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган эди. 

Ўзбекистон томони ушбу шаклдаги иккинчи учрашувни келишилган муддатда Тошкентда ташкил этишга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Бори билан учрашувда маълум қилди. 

Бугун, 12 февраль куни Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Бори ўртасида ушрашув ўтказилган.  

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Словакия мулоқотининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди ва 2019 йили муносабатларни ривожлантириш истиқболларига асосий урғу берилди. 

Турли даражалардаги алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик институтларини фаоллаштиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди,  хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раунди,  Иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш жадвали юзасидан фикр алмашилди. 

Суҳбат чоғида икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Неъматов Ян Бори Ўзбекистон-Словакия Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг