Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгартирилади
Жамият
−
15 Июнь 2021
8665Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари ўзгартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилинди.
Мажлисда таъкидланишича, Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларининг ўзгартирилиши билан :
- Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига;
- Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига;
- Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига;
- Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига;
- Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига;
- Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига;
- Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига;
- Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига;
- Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига;
- Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига ўтказилади.
Шунингдек қуйидалар ҳам:
- Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига;
- Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига;
- Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига;
- Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.
Мажлисда халқ вакиллари кун тартибидаги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорини қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь