Тошкент вилоятидан ер олиб бериш учун 75 минг доллар олган шахс ушланди
Жамият
−
19 Апрель 2021
4203Жорий йил 15 апрель куни Бош прокуратура Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тадбирда фуқаро А.Ж. ўзини Бош прокуратура Департаментида, яқин қариндоши эса Бош прокуратурада юқори лавозимда ишлашини айтиб, фуқаро Б.Ю.дан Тошкент вилояти ҳудудида 1,5 гектар ер майдони ажратилишида тегишли қарор чиқартириб беришни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига шу кунга қадар 51 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 24 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Таъкидланишича, гумонланувчи А.Ж. муқаддам Жиноят Кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун қидирувда бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумондор шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь