Тошкент вилоятидаги ЙТҲда бир ёшга тўлмаган чақалоқ вафот этди

3-саҳифа

image

Кеча, 22 май куни Тошкент вилояти Бекобод туманида “Ваз-2104” ва Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда икки киши, жумладан, бир ёшга тўлмаган чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 22 май куни соат 12:40 атрофида Бекобод шаҳар “Маданият” МФЙ ҳудудидан ўтган 4P-26 “Сирдарё-Деҳқонобод-Бекобод” автомобиль йўлининг 99-километрида содир бўлган.

1985 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Г. бошқарувидаги “Ваз-2104” ўзидан олдинда бўлган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиққан вақтида қаршисидан келаётган 1986 йилда туғилган О.И. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “Ваз-2104” ҳайдовчиси Ж.Г. ва Cobalt автомобилида бўлган, ҳали бир ёшга тўлмаган йўловчи С.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, Cobalt ҳайдовчиси О.И., 1961 йилда туғилган йўловчи Н.И. ҳамда “Ваз-2104” салонида бўлган 2013 йилда туғилган йўловчи А.С. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made