Тошкент вилоятидаги омборхонада йирик ёнғин юз берди
Жамият
−
09 Январь 2020
6241Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида янги қурилаётган омборхона биносида ёнғин содир бўлган.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 8 январь куни соат 16:10 да “Изза Бобур” оилавий корхонасига қарашли янги қурилаётган омборхона биносида ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 6 та ёнғинни ўчириш экипажи жалб этилган. Омборхонага энг яқин ёнғин-қутқарув қисми 15 километр узоқликда бўлгани сабаб биринчи бўлинма чақирилган манзилга соат 16:26 да етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:40 да ўраб олинган ва соат 17:05 да ўчирилган.
Алангада қолган бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Аммо омборхона биносининг 190 квадрат метр майдонида синтепон қурилиш маҳсулоти ва том қисми ёниб кетган.
Дастлабки тахминларга кўра ёнғин синтепон қурилиш маҳсулотини бир-бирига фен ёрдамида уланишида эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан. Тан жароҳати ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь