Тошкент вилоятида АЁҚШ ёниб кетди (видео)

Жамият

image

Бугун, 1 июль куни Тошкент вилоятидаги ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди. Натижада бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин соат 00:45 да Тошкент вилояти Тошкент тумани Тошкент халқа автомобиль йўлидаги “Обод капитал” МЧЖга қарашли "OK Oil" ёқилғи қуйиш шахобчасида чиққан. Ёнғинни ўчириш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 12 та экипажи етиб келган. Ёнғин соат 1:24 да жиловланиб, соат 1:46 да тўла бартараф қилинган.

Ёнғин натижасида шахобча ишчиси 34 ёшли Санжар К. куйган ва шифохонага ётқизилган. Ёнғинда оператор хонасининг 40 кв м майдони, МАЗ русумли бензин ташувчи машина ва Matiz русумли автомобиль ёниб кетган. Ёнғиндан 150 кв м майдон ва 50 тонна ёқилғини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган.

АЁҚШ захираларини нефть маҳсулотлари билан тўлдириш вақтида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани ёнғин келиб чиқишининг дастлабки сабаби сифатида кўриляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг