Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди

Жамият

image

Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди. Мазкур мактаблардаги 30 нафар ўқувчи ҳамда 25 нафар ўқитувчида “Covid 19” касаллиги борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилиишича, жойларлардаги 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқлангани сабабли мазкур мактабларда ўқув жараёнлари масофавий олиб бориляпти.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар, Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22,51-сонли, Тошкент туманидаги 9,12,17,18-сонли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда олиб бормоқда.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синф, Зангиота туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг