Тошкент вилоятида тунда томоша кўрсатган ҳайдовчилар қўлга олинди (видео)

Жамият

0:00
0:00
download

Кеча, 5 март куни ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида бир гуруҳ шахслар автомобилда “йўл ҳаракати қоидалари” талабларини бузган ҳолда, бошқа ҳайдовчиларга халал бериб манёврлар қилгани, шовқин солиб фуқаролар тинчлигини бузгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилган ва ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўрилиши таъминланган.

Маълум қилинишича, воқеада иштирок этган барча шахслар шахслар ИИБ ходимлари томонидан аниқланган ва ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ички ишлар бўлимига таклиф қилинган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун суд органларига юборилмоқда.

Тафсилотга кўра, 4 март куни Олмалиқ шаҳар бешинчи кичик ноҳиясида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Т. нинг туғилган куни муносабати билан олти нафар (Ш.Т., А.И., Ж.А., Ш.О., И.А., Н.У.) 20-25 ёш орасидаги ёшлар меҳмонга келган. 

Шундан сўнг, ушбу шахслар соат тахминан 23:30 ларда ўзларига тегишли бўлган беш турдаги автомобилларда “Абдулла Қаҳҳор” ва “Ислом Каримов” маҳаллаларини туташтирувчи кўчага келиб, автомобилларини йўлнинг қатнов қисмига қўйган ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавф туғдириб, уловларни катта тезликда бошқарган.

Шунингдек, улар тақиқланган товуш чиқарувчи сигналларини чалиб, яқин атрофда яшовчиларни тинчлигини бузиб, қасддан жамиятда юриш туриш қоидаларини бузган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг