Тошкент вилоятида поезд “наушник” таққан йигитни уриб кетди
3-саҳифа
−
11 Январь 2022
9421Жорий йилнинг 3 январь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидан ўтган поезд йўлида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, туманнинг “Боёвул” МФЙда яшаган Н.А. темир йўл изи атрофида қулоғига наушник тақиб, чорва молларини боқиб юрган вақтида Тўйтепа—Озодлик йўналишидан келаётган юк поезди уриб юбориши оқибатида вафот этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан 6 январь куни ушбу маҳаллада бахтсиз ҳодиса муҳокамаси бўлиб ўтди. Йиғилишда фуқароларга темир йўл атрофларида наушниклардан фойдаланмаслик, йўловчи ва юк поездларининг хавфсиз ҳаракатланишини таминлаш мақсадида темир йўл изининг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик бўйича тушунчалар берилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида Нукус – Бухоро – Тошкент йўналишидаги поезд 1987 йилда туғилган аёлни уриб кетган эди.
LiveБарчаси