Тошкент вилоятида мебель цехи ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 12 октябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида мебель ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, соат 15:08 да Зангиота туманида “Чиғатой Оқтепа” МФЙ Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида мебель ишлаб чиқариш цехининг тахминан 170 квадрат метр майдонда томи, шифти ҳамда ички жихозлари ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг