Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилди

Жамият

image

Тошкент вилоятида ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни тунамоқчи бўлган 17 ёшли вояга етмаган шахс қўлга олинди. Воқеа Оҳангарон туманида содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 1 февраль куни соат 15:00 ларда вояга етмаган, 17 ёшли 9-синф ўқувчиси Э.З. Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Водий” шоҳ бекати олдида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси, 29 ёшли А.Х. билан уни ва оила аъзоларини Андижон вилояти Асака туманига олиб боришга келишиб, оила аъзоларини Оҳангарон тумани ҳудудидан йўл-йўлакай олиб кетишларини айтиб, ушбу автомобилнинг олд ўнг томон ўриндиғига ўтириб, йўлни кўрсатиб борган. Ўзар қишлоғига етмасдан Э.З. ёнида бўлган ошхона пичоғини А.Х. нинг бўйин қисмига тираб, ёнида бўлган бор пули ва буюмларини беришини талаб қилиб, нархи 1 500 000  сўмлик “HUAWEI” русумли уяли телефон аппаратини, автомобилнинг бошқарув пультини босқинчилик йўли билан қўлга киритган.

Шундан сўнг Э.З. ҳайдовчи А.Х. га автомобилни Нурафшон шаҳри йўналиши бўйлаб бошқаришини талаб қилган, ҳайдовчи автомобилни Оҳангарон тумани “Ойбулоқ” МФЙ “Ўзар” қишлоғидан чиқишдаги автобус бекати рўпарасида тўхтатиб, бекатда турган нотаниш шахслардан ёрдам сўраган ва автобус бекатида ўтирган нотаниш фуқаролар Э.З. ни ушлаб ИИБ ходимларига топширган.

Мазкур ҳолат юзасидан Охангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.З. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made