Тошкент вилоятида Lacetti каналга тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида Lacetti ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво ва йўллардаги музламалар сабабли бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Кеча, 9 февраль куни тунда Оҳангарон тумани “А.Навоий” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга Lacetti автомобили тушиб кетган.

Чақирувга асосан, Олмалиқ ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига борган. Шундан сўнг, автоулов каналдан хавфсиз жойга олиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилган.

Воқеа оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига Nexia 2 русумли автомобили тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг