Тошкент вилоятида “колодец” ичидан 2 яшар боланинг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
30 Август 2023
13037Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола қудуқ ичидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 29 август куни соат тахминан 17:30 ларда Зангиота тумани “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи 2021 йилда туғилган И.У. хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган И.У. ўзининг яшаш хонадонининг ташқарисида жойлашган қудуқ ичидан ўлган ҳолда топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги “Қорадарё” дарёсидан 10 яшар боланинг мурдаси топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь