Тошкент вилоятида камар тақмай, телефонда гаплашаётганларни “овлайдиган” радар ўрнатилдими?
Жамият
−
26 Май 2022
11664Бугун, 26 май куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳликка чорловчи фотосуратлар тарқалди. Унда хавфсизлик камарини тақмаган ва телефондан фойдаланган ҳолда йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар фото ва видео тасвирга олиш ускуналари томонидан қайд этилаётгани айтилган эди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот котиби Бобур Тўлаганов ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ га изоҳ берди.
“Бу хабар ҳозирча тўлиқ асоссиз. Чунки,Тошкент вилоятининг ҳудудида, нафақат тоғ олди балки, бошқа шаҳар, туманларида ҳам биронта ҳайдовчига айтилаётган ҳолатлар юзасидан жарима белгиланиб, қарор қабул қилиниб юборилмаган. Лекин, электрон тизим орқали йўл ҳаракати қоидабузарликларни аниқлаш режада бор. Бу аввал жамоатчиликка эълон қилинади. Ундан кейин ишга туширилиши мумкин. Лекин, бугунга қадар аниқ Тошкент вилоятида биронта ҳайдовчига мана шу радарлар орқали хавфсизлик камарини тақмаганлиги, ёки телефондан фойдаланаётгани учун жарима тузилмаган, қарор қабул қилинмаган.
Ҳозирча автоматик радар орқали аниқлаш бўйича ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Мен фақат Тошкент вилояти ҳақида гапиряпман. Бошқа вилоятларнинг номидан гапира олмайман. Лекин Тошкент вилоятида бугунги кунга қадар биронта радар орқали телефондан фойдаланиш ёки хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларга жарима тузилмаган, қарор қабул қилиб юборилмаган.”, дейди Тўлаганов.
LiveБарчаси