Тошкент вилоятида газ таъминоти ходими пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида “Тошкенттумангаз” сервис хизмати ходими 700 доллар ва 300 минг сўм пора олаётганда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг июль ойида “Nanila Farm” МЧЖ раҳбари Д.Ҳ.дан янги газ ҳисоблаш ускунасини ўрнатишда кўмак беришини ва 13 млн сўм миқдоридаги қарздорликни ёпиб беришини сўраган.

У ўз навбатида МЧЖ раҳбари “Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Илҳом Ёқубовга ёрдам сўраб мурожаат қилган, аммо ундан рад жавобини олган.

Д.Ҳ. эса тадбиркорнинг такрорий қўнғироқ ва илтимосларидан сўнг масалани ҳал қилишда кўмаклашишга қарор қилган ва мукофот сифатида 8 млн сўм сўраган. Туман ошхоналаридан бирида келишилган суммани олаётган вақтда, у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Вазиятни ўрганиш давомида аниқланишича, “Nanila Farm” МЧЖ табиий газдан қарздорлиги учун газ таъминоти тармоғидан узиб қўйилган. Бугунги кунда, ўзига юклатилган вазифага лозим даражада ёндашмагани ва бепарво муносабатда бўлгани учун “Тошкенттумангаз” бошлиғи Илҳом Ёқубов билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Сервис хизмати ходими Д.Ҳ.га нисбатан ўрнатилган тартибда жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг