Тошкент вилоятида фоҳишахона ташкил қилган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг бир қатор ҳудудларида фоҳишахоналар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган “зарбдор ойлиги” доирасида, тунги клуб, спа-салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбир натижасида Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланиб, чора кўрилиши таъминланган.

Хусусан, Ангрен шаҳар “Дукент” қўрғонида яшовчи 1974 йилда туғилган Х.Ш. ўзи яшаб келаётган дала ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланиб, келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига (фоҳишалик билан шуғулланиш) кўра тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса, карантин қоидаларини бузган 24 нафар шахслар аниқланиб, кодекснинг 54-моддасига (эпидемиялга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий баённома тузилган.

Бундан аввал Тошкелт вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳамда мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида спа-салонлари фоҳишахонага айлантирилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг