Тошкент вилоятида эркак автомобилида қўшнисининг итини судради (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир эркакнинг Nexia автомобилида итни судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ҳолат ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва иш судга юборилган. 

Маълумотларга кўра, Янгийўл туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Nexia автомобилида қўшнисига тегишли бўлган итни фарзандларини тишламоқчи бўлгани учун арқон билан машинага боғлаган ҳолда судраб, яшаш манзилидан дала майдонига олиб борган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у билан профилактик суҳбат ўтказган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судига юборилган. 

“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада фуқаролар мушукни тириклайин ёқиб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг